Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

60дан ортиқ мамлакат раҳбарлари "табиатга ваъда" беришди

60дан ортиқ мамлакат раҳбарлари "табиатга ваъда" беришди

Жаҳон ёввойи табиат жамғармасининг (WWF) ҳисоботига кўра, ўтган 50 йил ичида ҳайвонот оламининг учдан икки қисми вакили инсоният томонидан йўқ қилинган.

Дунёнинг 60дан ортиқ мамлакати ва ҳукумати раҳбарлари Нью-Йоркда "Табиатга ваъда" деб номланган баёнотни имзолашди. Ушбу ҳужжат биохилма-хилликни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни амалга оширишни кўзда тутади.

 "Ушбу ваъдани бажариш билан биз сайёрани инқироздан олиб чиқишда сўздан амалий ишга ўтиш мажбуриятини ва биргаликдаги масъулиятни зиммамизга оламиз", - дейилади баёнотда.

 Ҳужжатда жумладан, браконьерликка чек қўйиш ва 2050 йилга келиб дунё океанига пластик чиқиндилар тушишига барҳам бериш каби мақсадлар кўзда тутилган. 

 "Биохилма-хиллик бизнинг суғуртамиз ҳисобланади, у бизга тоза ҳаво ва сув, овқат, биоматериаллар ва кийим беради. У иш ўринлари яратишга кўмаклашади ва яшашимизни таъминлайди", - деди Гремания атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ядровий хавфсизлик вазири Свенья Шульце.

Жаҳон ёввойи табиат жамғармасининг (WWF) ҳисоботига кўра, ўтган 50 йил ичида ҳайвонот оламининг учдан икки қисми вакили инсоният томонидан йўқ қилинган. Ҳисоботда айтилишича, 1970 йилдан буён умуртқалилар сони 68 фоизга камайган.

Киритилди: 22:49 29.09.2020. Ўқилди: 1946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!