Сўнгги кун давомида Хитойда коронавирус инфекциясининг 58 янги ҳолати аниқланди: 16 беморда касаллик фаол сезилмоқда, 42 нафар беморда эса белгиларсиз кечмоқда, дея хабар беради ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси расмий веб-сайти.
Фаол ҳолатларнинг 13 таси мамлакат ичида қайд этилган – Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида, учта фаол ва 12 белгисиз коронавирус чет элдан "келтирилган".
Ўтган кун давомида 36 та янги инфекция ҳолати аниқланди: 22 бемор фаол ва 14 нафари белгисиз. Фаол ҳолатларнинг 16 таси Шинжонда бўлган, олтита фаол ва тўққизта белгисиз ҳолат "импорт қилинган".
Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Хитойда 4634 киши коронавируснинг қурбони бўлди, 83,660 фаол инфекция ҳолати рўйхатга олинган, 2 007 импорт қилинган.
Хитойнинг материкдан ташқаридаги ҳудудларида 64 та янги ҳолат аниқланди, барчаси Гонконгда. Пандемия бошлангандан бери 2,777 коронавирус билан касалланганлар учта туманда қайд этилган: Гонконг – 1777 (12 ўлим), Макао – 46 ва Тайванда – 454 (етти ўлим).