Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

53 нафар масъул шахс 180 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

53 нафар масъул шахс 180 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларнинг ҳолати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

Хусусан, 23-январдан 22-июлга қадар ўтказилган ўрганиш давомида Учқудуқ туманида 10 нафар, Конимех туманида 7 нафар, Навбаҳор туманида 6 нафар, Кармана туманида 5 нафар, Қизилтепа туманида 5 нафар, Томди туманида 5 нафар, Хатирчи туманида 5 нафар, Зарафшон шаҳрида 4 нафар, Нурота туманида 3 нафар, Навоий шаҳрида 2 нафар, Ғозғон шаҳрида 1 нафар масъул шахслар томонидан ҳудудларда 2023-йил кузи ва 2024-йил баҳор мавсуми давомида экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қилмаганлиги, суғорилмаганлиги, агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан 53 нафар масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жами 180 млн 200 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Айни дамда нафақат Навоий вилояти, балки бутун республика миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 14:25 23.07.2024. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!