Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

50 ёшли Хитойнинг энг бадавлат миллиардери вафот этди

50 ёшли Хитойнинг энг бадавлат миллиардери вафот этди

"KE Holdings" кўчмас мулк компаниясининг асосчиси Цзо Хуэй 20 май, пайшанба куни тўсатдан вафот этди, деб ёзмоқда lenta.ru.

14,8 миллиард долларлик бойликка эга ишбилармон 50 ёшида вафот этди. "KE Holdings" веб-сайтида жойлаштирилган хабарга кўра, дунёдаги энг бой одамлардан бири, Хитойнинг энг бадавлат одамлари ўнталигига кирувчи миллиардер "касалликнинг кутилмаган алангасидан" вафот этди.

Цзо 1971 йилда ХХРнинг Шенси провинсиясида туғилган ва 1992 йилда Пекин кимёвий технология университетини тамомлаган.

Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у илк бойлигини суғурта бизнесидан орттирган. Кейин 2001 йилда у ўзининг биринчи кўчмас мулк компаниясини - "Beijing Lianjia Real Estate Brokerage"ни ташкил этади.

2018 йилда Хуэй "KE Holdings" ни ташкил қилади ва Хитойнинг энг йирик уй-жойлар билан хизмат кўрсатиш бўйича хизмат кўрсатиш платформаси бўлган Beike-ни ишга туширади ва мамлакатнинг энг нуфузли ишбилармонларидан бирига айланди.

Киритилди: 16:13 27.05.2021. Ўқилди: 3540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!