Владимир Зеленский идораси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг таъкидлашича, Киевга қиймати 200 миллион долларлик 50 та Американинг HIMARS кўп учирувчи ракета тизимини тақдим этиш гўёки Украинадаги махсус операция жараёнини ўзгартиради.
"Битта HIMARS тизими - 4 миллион доллар. Элликта тизим - 200 миллион доллар + ўқ-дорилар. Бу катта маблағ эмас, леки бу урушнинг боришини бутунлай ўзгартирадиган нарса", - деб ёзди Подоляк Twitter саҳифасида.