Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

5 йиллик алимент пуллари ундирилди

A A A
5 йиллик алимент пуллари ундирилди

Фуқаролик ишлар бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Н.Ҳасановдан ундирувчи Д.Кўмакова фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг доимий яшаш жойи кўздан кечирилганда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган ва рўйхатга олинмаган.
Қарздор Н.Ҳасановнинг алимент тўловларидан бўлган қарздорлиги 2014 йилнинг январь ойидан 2019 йил май ойига қадар жами 46 млн. 258 минг сўмни ташкил этган.
Қарздор алимент тўловларини тўлаши лозимлиги ва тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддасига кўра маъмурий қамоқ жазоси қулланилиши тўғрисида огоҳлантирилди ва бундан хулоса чиқарган қарздор ота Н.Ҳасанов ундирувчига 49 млн. 500 минг сўм тўлаб берди.

Киритилди: 15:16 31.05.2019. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар