Бугун 6 декабрь, 2019 йил, жума

O'ZB

5 кишилик оилага ростдан ҳам 2 500 000 етадими? Ҳисоблаб чиқдик

5 кишилик оилага ростдан ҳам 2 500 000 етадими? Ҳисоблаб чиқдик

Айни дамда "ХДП" раисининг "5 кишилик оилага бир ойда 2,5 млн сўм етади", деган гапи шов-шув бўлмоқда. Раиснинг гапига кўра, бу истеъмол саватчасига қараб ҳисоблаб чиқилган экан.

Хўп, буни ҳисоблаганлар нархни қандай белгилаган, билмадик, аммо биз битта оилага доимий керак бўладиган маҳсулотлар ва хизматлар нархини ҳисоблаб чиқдик.

"ANIQ.UZ"нинг ҳисоб-китобига кўра, уй ўзиники бўлган, 5 кишидан иборат оила бир ойда 2 291 000 сўмга яшаши мумкин. Аммо бунинг учун бир килодан ортиқ гўшт, ширинликлар, гречка, сабзи, гарох, полиз экинлари (помидор, бодиринг) емаслиги, қуруқ чой, туз ишлатмаслиги, ишга ёки ўқишга борадиганлар эса 10 000 сўмдан кўпига овқатланмаслиги керак. Айтганча, биз ҳали ҳар ой телефонга тўланадиган пул (камида уч киши телефон ишлатади ва агар аёл телефон ишлатмаса, уй телефони ишлайди), кутилмаганда меҳмон келиб қолса қилинадиган харажат, мактаб формаси ёки қиш олдидан олинадиган кийим-кечаклар ва яна бошқа тўловларни инобатга олмадик. Ваҳоланки, кийим-кечак ҳам оиланинг мажбурий харажатига киради. Агар биз юқоридаги суммага буларни ҳам қўшсак, эҳ-ҳе...

Бундан ташқари, ойда ҳеч бўлмаганда бир марта бирор жойга бориб, дам олиш, болаларни хиёбонларга олиб бориб айлантириб келиш, бир ойда бир марта кўчада овқатланиш каби истаклар ҳам бор, биз бунга ҳақлимиз.

Энди ХДП партияси раҳбари ва "бир оилага 2,5 млн етиши"ни ҳисоблаган иқтисодчиларга мурожаат қиламиз: ўша ҳисоб-китобингизни қандай амалга оширдингиз, биз ҳам бир танишиб чиқайлик. 

  

Киритилди: 17:26 12.11.2019. Ўқилди: 10143 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!