Жорий йилнинг 5 август кунидан бошлаб олийгоҳларга кириш учун имтиҳонлар бошланади. Ҳудудларда имтиҳон ўтказиладиган жойларга келиш ва кетишда йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, маълум кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Булар:
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги "Турон" ўйингоҳи атрофи
Нукус шаҳри, Хурлиман қиз бахши кўчаси
Нукус шаҳри, Аллаёр Дўсназаров кўчаси
Урганч шаҳар, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси
Урганч шаҳар, Ёшлик кўчаси
🔹 Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳи атрофи
Термиз шаҳар, Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари
Денов тумани, Шароф Рашидов кўчаси
🔹 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол клуби машғулотлар майдони атрофи
Қарши шаҳар, Мустақиллик ва Алишер Навоий кўчалари
🔹 Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги "Бухоро" спорт мажмуаси атрофи
И.Мўминов кўчасининг Ҳамза кўчаси билан кесишган қисмидан Навоий шоҳ билан кесишган қисмигача, Ҳамза кўчасининг Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси билан кесишган қисмидан И.Мўминов кўчаси билан кесишган қисмигача
М.Иқбол кўчасининг И.Каримов кўчаси билан кесишган қисмидан Зулфия кўчаси билан кесишган қисмигача
И.Каримов кўчасининг Вобкент кўчаси билан кесишган қисмидан Ибн
Сино кўчаси билан кесишган қисмигача
🔹 Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги "Кимёгар" ўйингоҳи атрофи
Навоий шаҳар, Меъморлар кўчаси қисман, яъни бир томонлама
Навоий шаҳар, Зарапетян кўчаси тўлиқ
🔹 Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги "Локомотив" футбол ўйингоҳи атрофи
Самарқанд шаҳар, Ислоҳот кўчаси
Самарқанд шаҳар, Туркистон кўчаси
Самарқанд шаҳар, Умид кўчаси
Самарқанд тумани, Рустам МФЙ, Рустам қишлоғи
4К512 “Ўртабўз қ.-Жомбой қ.-Галакапа қ.” автомобиль йўлининг 1-2 километрлари оралиғида йўлни бир томонида
🔹 Жиззах вилояти, Жиззаҳ шаҳридаги "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳи атрофи
Жиззах шаҳар, Алишер Навоий кўчаси
🔹 Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги "Гулистон" марказий ўйингоҳи атрофи
Гулистон шаҳар, Алишер Навоий, Сайҳун, Жамбул, Навбаҳор, Бўстон, Гулшан, Тинчлик кўчалари
🔹 Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги "Навбаҳор-Умид" ўйингоҳи атрофи
Ислом Каримов ва Қуқумбой шоҳ кўчадан олиб кирувчи йўл
Наманган шаҳар, Ғирвонсой кўчаси
Тўрақўрғон тумани, Истиқлол кўчаси
🔹 Андижон вилояти, Андижон шаҳридаги "Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби"нинг асосий ўйингоҳи атрофи
Андижон шаҳар, Лермонтов, Машраб ва Сариқ уй кўчалари
🔹 Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги Фарғона давлат университетининг ўйингоҳи атрофи
Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний, Мураббийлар ва Бобур кўчалари
Фарғона шаҳар, Марғилон кўчаси
Марғилон шаҳридаги "2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби"га олиб кирувчи кўчалар