Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

45 нафар ҳиндистонлик Россия армиясидан демобилизация қилинди

45 нафар ҳиндистонлик Россия армиясидан демобилизация қилинди

45 нафар ҳиндистонлик Россия армиясидан демобилизация қилинди, яна 50 нафар фуқарони қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда — Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги

Ҳиндистон ТИВ баёнотида қайд этилишича, Россия армияси сафига қўшилишга ва Украинага қарши жанг қилишга ноқонуний мажбурланган Ҳиндистон фуқаролари жанговар ҳудуддан олиб чиқилиб, Россия армияси сафидан четлаштирилган.

"Яна эллик нафар ҳиндистонлик ҳамон жанг майдонларида ва уларни озод қилиш учун ҳаракатлар олиб борилмоқда", дея хабар беради Ҳиндистоннинг NDTV телеканали ТИВ вакилидан иқтибос келтирган ҳолда.

Май ойида Ҳиндистон Марказий Тергов бюроси йирик одам савдоси тармоғида иштирок этганликда гумон қилинган тўрт кишининг ҳибсга олинганини эълон қилган эди. Жиноий гуруҳ аъзолари Россияга ишлаш учун йигитларни ёллаган ва у ерга етиб борганларни Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур бўлган. Reuters хабарига кўра, ҳинд манбалари аввалроқ Россия ҳарбий идораси билан шартнома имзолаган 100 га яқин ҳиндистонлик фуқаролар ҳақида хабар берган эди. Агентликнинг қайд этишича, ёлланган ҳиндларнинг икки нафари аллақачон Украинадаги урушда ҳалок бўлган, уларнинг жасадлари жанг майдонида қолган.

2024 йил июл ойида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Москвага ташрифи чоғида Владимир Путин Россия армиясига чақирилган ва Украинада жанг қилиш учун жўнатилган барча ҳиндистонликларни юртига қайтаришга ишонтирган эди.

Киритилди: 22:30 13.09.2024. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!