40 ёшли Хайди Чокли Англиянинг Кембриж шаҳрида жойлашган ер ости автомобиллар турар жойининг автоматик эшигида ҳазил сифатида "учишни" хоҳлагани ўзининг бошига етди дейди “Daily Mail”.
Хайди ва унинг дугонаси Сьюзан Гилмор кечки пайт бирга ўтирмоқчи бўлишади, шунинг учун улар машинани уйининг ёнида жойлашган автомобиллар турар жойига қўйишади. У ердан чиқиш пайтида эса Хайди гаражнинг тугмачасини босади ва дугонасидан “Шу эшик очилганида унга осилиб кўрганмисан?” дея сўрайди.
Айни пайтда аёл эшикни ушлаб олади ва тасодифан қўлларини механизм тепага тортиб кетади. Дугонасининг сўзларига кўра, ҳодиса бир неча сония ичида юз берган ва у ҳеч нарсани тушунишга ҳам улгурмаган. Кейинги дақиқада у Хайдининг ердан бир метр тепада осилганлигини ва унинг оғзидан қон оқаётганини кўради.
Текширув натижасида Хайдининг жағ, қовурғалари, орқа мия ва қўлларининг синганлиги аниқланди. Унинг танасида спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддалар топилмади. Маълум бўлишича, аёлнинг бир нафар фарзанди бор экан.