Бу ҳақда “korrespondent.net” хабар бермоқда.
АҚШнинг Калифорния штатидаги Маска шаҳрида яшовчи тўрт ёшли болакай тасодифан икки ёшли амакиваччасига ўқ узиб, ўлдирган. Бу ҳақда Сан-Бернадино туманининг шерифи “Тwиттер”даги саҳифасида маълум қилди. Фожиа 20 июль куни тонгда содир бўлган.
Боланинг қўлига тўппонча қаердан тушиб қолганлиги ҳамон гумонлигича қолмоқда. Полиция эса воқеа сабабларни аниқлаш ҳаракатида.