Тахминан 3500 нафар денгизчи ва денгиз пиёдаларини олиб кетаётган Американинг USS Tripoli амфибия ҳужум кемаси АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) масъулияти ҳудудига етиб келди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлик ўз баёнотида эълон қилди.
Маълумотларга кўра, America синфидаги кема 31-денгиз экспедицион бўлинмаси таркибида фаолият юритувчи Tripoli амфибия тайёрлиги гуруҳининг флагман кемаси ҳисобланади.
Таъкидланишича, USS Tripoli транспорт ва ҳужум самолётларини, шунингдек, амфибия ҳужум ва бошқа тактик активларни олиб юради.
Илгари USS Tripoli Яқин Шарққа жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.