Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

3 йил ичида 12 яқинидан айрилган санъаткор: “40 ёшгача яшайман деб ўйламагандим!”

3 йил ичида 12 яқинидан айрилган санъаткор: “40 ёшгача яшайман деб ўйламагандим!”

41 ёшни қарши олган Гуф тахаллуси билан ижод қилувчи россиялик рэпер Алексей Долматов туғилган куни шарафига таклиф қилинган “YouTube”да бериб борилувчи "Гастролер" шоуси учун интервью берди.

Соғлиғи, карьерасига путур етказиши, ҳатто ҳаётини ҳам олиб кетиши мумкин бўлган жуда кўп зарбаларни бошдан кечирган рэпернинг сўзларига кўра, зарарли одатлари ҳамда нормал ҳаёт тарзига эга бўлмагани боис 40 ёшгача яшамаслигига ишонган.

Таъкидланишича, унинг барча танишлари ёш вафот этишган ва бу Гуфни стресс ҳолатига туширган.

Зеро, сўнгги уч йил ичида мусиқачи 12 дафн маросимида қатнашган.

“41 ёшимда ҳам яшаётганим жуда ажойиб. Уч йил давомида 12 яқинимдан айрилдим. Бу жуда қўрқинчли!” дея маълум қилган рэпер айни пайтда ҳар кунидан завқ олаётганлигини қўшимча қилар экан.

 

 

Киритилди: 23:00 09.10.2020. Ўқилди: 10320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!