Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

3 яшар болани қасддан ўлдирган 30 ёшли эркак қамалди

3 яшар болани қасддан ўлдирган 30 ёшли эркак қамалди

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, оилали, маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланган, ишсиз) нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

Суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С. М.га нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш белгиланди.

Киритилди: 13:28 11.07.2024. Ўқилди: 1903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!