Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

24 октябрь куни Францияда Ливан бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

24 октябрь куни Францияда Ливан бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Франция президенти Эммануэль Макрон ЕИ саммитининг биринчи куни якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида 24 октябрь куни Францияда бўлиб ўтадиган Ливан бўйича халқаро конференция ҳақида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Франция раҳбарининг сўзларига кўра, гап "Исроил операцияси натижасида уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган юз минглаб одамларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақида" бўлади.

Франция раҳбари Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан келишмовчиликларга ҳам тўхталди. Макроннинг сўзларига кўра, унинг мамлакати яҳудий давлатини қўллаб-қувватлайди, "лекин бу уни Исроил ҳукумати раҳбари билан келишмаслик ҳуқуқидан маҳрум қилмайди".

Аввалроқ Le Parisien газетаси манбаларга таяниб, Макрон Вазирлар кенгашининг ёпиқ йиғилишида Нетанmяху БМТ резолюцияси асосида пайдо бўлган яҳудий давлати қандай шароитда пайдо бўлганини эслаши кераклигини айтганини маълум қилганди. Газетанинг қайд этишича, президент бу ҳақда Исроилнинг Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракатига қарши БМТ муваққат кучларининг Ливандаги манзилларида олиб бораётган амалиётлари ва Исроил элчисини Франция Ташқи ишлар вазирлигига чақириши фонида айтган. Шундан сўнг Нетаньяху Макронни ҳурматсизликда айблади.

Киритилди: 22:10 18.10.2024. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!