Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

24 августда Тошкентда тўрт туманга иссиқ сув етказилиши вақтинча тўхтатилади 

A A A
24 августда Тошкентда тўрт туманга иссиқ сув етказилиши вақтинча тўхтатилади 

Жорий йилнинг 24 август куни Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказида газ таъминоти вақтинча узилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан соат 9:00дан кун якунигача қатор манзилларга иссиқ сув етказилиши тўхтатилади.

Улар:

  • Юнусобод тумани тўлиқлигича;
  • Олмазор тумани тўлиқлигича;

Шайхонтоҳур туманининг:

  • Ибн Сино мавзеси;
  • Жарариқ мавзеси;
  • Белтепа мавзеси;
  • Ц-13, Ц-14, Ц-15 мавзелари;

Мирзо Улуғбек туманининг:

  • Ц-1, Ц-2 мавзелари;
  • Ҳамид Олимжон мавзеси.

Ноқулайликлар учун узр сўралган.

Киритилди: 13:58 21.08.2020. Ўқилди: 2550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!