Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

23 ёшли француз футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди

A A A
23 ёшли француз футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди

Франциянинг «Генгам» футбол клуби ўйинчиси Натаэль Жулен ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати «Twitter»да хабар қолдирди.

Машғулотлардан қайтишда автомобили бошқарувини йўқотган 23 ёшли футболчи ҳалокатга учраган.

«Бу қўрқинчли воқеадан даҳшатга тушдик. Клуб тиклаб бўлмас йўқотишдан азоб чекмоқда. «Генгам» футболчининг оиласи ва яқинлари қайғусини баҳам кўради», — дейилади хабарда.

Киритилди: 10:00 05.01.2020. Ўқилди: 2302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда