23-25 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.
Ўзгидромет бу ҳақида огоҳлантириш хабари ишлаб чиқди.
Жорий йилнинг 23-27 март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчифуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудлардаҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишигаолиб келиши мумкин.
23-25 март кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, қорга айланиш эҳтимоли бор.
23-24 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 12-17 даража илиққача пасаяди.