Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

22 ёшли қиз икки эркакни ўлдириб, бирини зўрлади. Уни оғир жазо кутмоқда

22 ёшли қиз икки эркакни ўлдириб, бирини зўрлади. Уни оғир жазо кутмоқда

Россия. Омск вилояти прокуратураси икки кишининг ўлдирилиши ва бирининг зўрлангани юзасидан 22 ёшли қизни 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди. Бу ҳақда «Новый Омск» хабар бермоқда.

Июнь ойида  Россия Тергов қўмитаси Омск вилояти Дирекциясининг матбуот хизмати 2019 йил август ойида Михайловка қишлоғида 22 ёшли 37 ёшли эркакни ўлдирганини маълум қилди. Бунга қиз билан бирга спиртли ичимлик ичган эркакнинг уйдан кетишни истамагани сабаб бўлган. Оқибатда қиз эркакни белкурак билан калтаклаб, зўрлаган. Эркак вафот этган. Қиз жасадни ташқарига судраб чиқиб, ўша ерда қолдирган.

Кейинроқ суриштирув давомида у 2019 йил октябрь ойида отасини ҳақорат қилгани учун 31 ёшли маст эркакни ҳам уриб ўлдиргани маълум бўлди.

Тергов қўмитаси унга нисбатан "Қасддан баданга оғир шикаст етказиш" ва "Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатди. 2020 йил июнь ойида бўлим терговни тугатди ва уни судга кўриб чиқиш учун юборди.

Яқинда судда прокуратура вакили сўзга чиқди. У айбланувчини 15 йилга умумий тартибли колонияда озодликдан маҳрум қилишни ва асосий жазони ўтаб бўлгач, унинг озодлигини бир ярим йилга чеклашни талаб қилди.

Киритилди: 15:27 07.08.2020. Ўқилди: 26316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!