Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

2026 йилнинг энг яхши спортчиси аниқланди

2026 йилнинг энг яхши спортчиси аниқланди

«Катта дубулға» туркумидаги турнирларнинг етти карра ғолиби, дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алькарас нуфузли халқаро Laureus World Sports Awards – 2026 талқинига кўра «Йил спортчиси» деб топилди. Мазкур тақдирлаш маросими кетма-кет учинчи бор Мадридда (Испания) бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ном учун Алькарас билан бирга қуйидаги спортчилар кураш олиб боришди:

  • Янник Синнер (теннис, Италия);

  • Усмон Дембеле (футбол, Франция);

  • Арман Дюплантис (енгил атлетика, Швеция);

  • Марк Маркес (мотопойга, Испания);

  • Тадей Погачар (велоспорт, Словения).

Қайд этиш жоизки, Laureus Awards мукофоти статуэткаси Cartier люкс бренди томонидан ишлаб чиқилган ва тайёрланган. Алькарасга ушбу совринни футбол афсоналари Икер Касильяс ва Луиш Фигу топширишди.

Регламентга кўра, Laureus номинацияларининг шорт-листлари (номзодлар рўйхати) 70 дан ортиқ мамлакатнинг 1000 дан зиёд спорт ОАВ вакиллари ўртасидаги овоз бериш йўли билан шакллантирилади. Шундан сўнг, Laureus Бутунжаҳон спорт академияси мазкур рўйхат ичидан ғолибларни саралаб олади.

Киритилди: 23:50 20.04.2026. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!