АОКАда ИИВ ЖХД ҲПХ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида бу борадаги Президент қарори юзасидан батафсил тушунтириш берилди:
📌2025 йил 1 апрелдан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида:
⚫️мигрaцион профилактика бўлинмалари туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил этилади;
⚫️ криминоген вазияти оғир ҳудудларда маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади;
⚫️ профилактика кичик инспектори лавозими жорий этилади.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида республика дастури ишлаб чиқилди;
⚫️вилоят, туман ва маҳалла кесимида ҳар чоракда манзилли чора-тадбирлар "Йўл хариталари";
⚫️уларнинг ижросини режалаштирувчи йиллик мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилди.
Бириктирилган масъул раҳбарларнинг криминоген вазияти оғир маҳаллаларда эришган натижалари, уларнинг фаолиятини баҳолашда инобатга олиниб, ҳар ойда – Ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида - Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда – Бош вазир ҳузурида тегишли республика раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Ўзбекистон Президентига ахборот бериб борилади ҳамда рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари белгиланади.