Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг ноябрь ойида автомобилларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархлари таҳлил қилинди.
Мазкур даврда ўртача фойдаланилган маҳаллий оммабоп автомобиллар ҳамда хорижий люкс автомобилларнинг ўртача нархлари пасайган бўлса, маҳаллий люкс ва электромобилларнринг нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади.
Маҳаллий оммабоп автомобилларнинг нархлари. Жорий йилнинг ноябрь ойида иккиламчи бозорда октябрь ойидагига нисбатан:
- "Onix": ўртача фойдаланилган - 4.8%га ($14 600 дан $13 900 га) , кам фойдаланилган - 5,4%га ($14 900 дан $14 100 га);
- "Lacetti": ўртача фойдаланилган - 1.4%га ($14 700 дан $14 500 га), кам фойдаланилган - 1,1%га ($15 200 дан $15 031 га);
- “Nexia”: ўртача фойдаланилган - 0.9%га ($11 500 дан $11 400 га);
- "Spark": ўртача фойдаланилган - 0.8%га ($10 485 дан $10 400 га);
- "Labo": ўртача фойдаланилган - 2.4%га ($8 300 дан $8 100 га);
- "Damas": ўртача фойдаланилган - 0.9%га ($8 200 дан $8 125 га), кўп фойдаланилган - 1%га ($7 600 дан $7 527 га) арзонлаган.
Маҳаллий люкс автомобилларнинг нархлари. Мазкур даврда кам ва ўртача фойдаланилган "Malibu"автомобилининг ўртача нархлари мос равишда 3,0% ($30 100 дан $31 000 га) ва 1,7%га ($29 000 дан $29 500 га) ошган бўлса, кўп фойдаланилган “Equinox” нинг ўртача нархи 1.9%га ($27 000 дан $26 500 га) тушди. Шунингдек, "Tracker" нархларида ўзгариш кузатилмади.
Электомобилларнинг нархлари: Жорий йилнинг ноябрь ойида ўртача фойдаланилган BYD "Han" ва BYD "Yuan Up" электромобилларининг ўртача нархлари мос равишда 1,6% ($36 500 дан $35 900 га) ва 2,4%га ($21 000 дан $20 500 га) пасайган бўлса, янги BYD "E2" электромобили 3,1%га ($16 700 дан $17 216 га) қимматлашди. BYD "Song Plus EV Chempion"нинг нархи деярли ўзгармади (янги - $29 000, ўртача фойдаланилган - $26 600).
Хорижий люкс автомобилларнинг нархлари. Hyundai "Elantra" ва Kia "Sportage" русумли кам фойдаланилган автомобилларнинг ўртача нархлари мос равишда 2,2% ($23 000 дан $22 500 га) ва 1,5%га ($32 500 дан $32 000 га), ўртача фойдаланилгани эса 1,6%га ("Elantra" - $22 000 дан $21 650 га ва Kia "Sportage" - $31 500 дан $31 000 га) пасайди. Шунингдек, кўп фойдаланилган Kia "К5" ва Kia "Sportage" автомобиллар ҳам мос равишда 1,2% ($26 300 дан $25 990 га) ва 3,4% га ($31 000 дан $29 950 га) арзонлашган бўлса, Hyundai "Tucson" (кўп фойдаланилган - $25 000, кам фойдаланилган - $33 000), Hyundai "Santa FE" (кўп фойдаланилган - $35 000, кам фойдаланилган - $45 900) русумли автомобиллар нархида сезиларли ўзгариш кузатилмади.
Автомобиллар босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинди:
➖ 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. гача бўлган автомобиллар –“Кам фойдаланилган”;
➖ 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. дан 50 000 км. гача бўлган автомобиллар, шунингдек, 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 40 000 км. гача бўлган автомобиллар -“Ўртача фойдаланилган”;
➖ 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилган ва босиб ўтган масофаси 50 000 км. дан кўп бўлган автомобиллар, 2021-2022-йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда 40 000 км. дан ортиқ масофани босиб ўтган автомобиллар ҳамда 2020-йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар – “Кўп фойдаланилган”.
Автомобилларнинг нархларини таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда, 2020-2024-йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун таклиф этилаётган нархлар саралаб олингандан сўнг, октябрь ойи учун 16,0 мингта, ноябрь ойи учун 17,3 мингта маълумот асосида таклиф этилган нархлар таҳлил қилинди.