Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

2024 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қандай ишлар амалга оширилди?

2024 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қандай ишлар амалга оширилди?

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ва бугун яхши анъанага айланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Хўш, ушбу лойиҳа доирасида 2024 йил давомида қандай ишлар амалга оширилди? Шу мавзу бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бош мутахассиси Ақлбек Нормирзаев билан суҳбатлашдик.

— Ассалому алайкум. Жорий йилда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар бажарилдими?

— Албатта. 2024 йилда республикамиз ҳудудларида 226,6 млн туп кўчат экилди ва белгиланган топшириқ ижроси 113,3 фоизга бажарилди. Жумладан, Фарғона вилоятида 18,2 млн, Тошкент шаҳрида 1,1 млн, Самарқанд вилоятида 11,6 млн, Андижон вилоятида 17,5 млн, Хоразм вилоятида 17,3 млн, Тошкент вилоятида 18,2 млн, Наманган вилоятида 17,7 млн, Сирдарё вилоятида 15,5 млн, Бухоро вилоятида 17,8 млн, Қашқадарё вилоятида 18,8 млн, Навоий вилоятида 15,7 млн, Жиззах вилоятида 17,2 млн, Сурхондарё вилоятида 17,3 млн ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси 14,7 млн туп кўчатлар экилди.

— Ҳудудларнинг иқлим шароитига мос кўчатлар экишга қандай эътибор қаратилмоқда?

— Ҳар бир ҳудудга ўша ҳудуд иқлимига мос кўчатлар экилмоқда. Жорий йилда ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос кўчат турларини тизимли етказиш учун 1 622 та кўчат савдо ярмаркаси ҳамда кўчатларни агротехник талабларга мос равишда экиш ва уларни парваришлаш бўйича 1 890 та амалий семинар ташкил этилди.

Экилган кўчатларни суғориш мақсадида ҳудудларда 490 та сув чиқариш қудуғи ва 3 486 км узунликда суғориш тизимлари ташкил этилди. Суғориш манбаси мавжуд бўлмаган ҳудудларга 1 975 та махсус техника бириктирилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, жумладан соғлиқни сақлаш муассасаларига Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,2 млн туп дарахт кўчатлари беғараз ёрдам тариқасида етказиб берилди.

— “Яшил боғлар” барпо этиш ва “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида қандай ишлар амалга оширилди?

— 2024 йилда маҳаллий ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар томонидан 260 та “яшил боғлар” барпо этилиб, уларнинг жами сони 444 тага етказилди.

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 789 та “Менинг боғим” ташаббускор лойиҳалари киритилиб, шундан 215 таси ғолиб деб топилди.

“Менинг боғим” лойиҳаси доирасида ҳам анча самарали ишлар қилинмоқда. Жумладан, аҳоли ташаббуслари асосида ғолиб деб топилган 215 та лойиҳа бўйича 142 та “яшил боғлар” ҳамда 73 та “яшил жамоат парклари” барпо этиш юзасидан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Киритилди: 16:41 24.12.2024. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!