2023 йилда Лондонда ҳар соатда зўрлаш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 2023 йилда Лондон полициясига зўрлаш ҳолатлари ҳақида 8800 дан ортиқ хабар келиб тушган – бу кунига тахминан 24 тани ташкил қилади.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабар беришича, бундай жиноятлар кўлами аслида бундан ҳам катта. 2023 йилда зўрлаш айблови билан судланганлар сони 2022 йилга нисбатан икки баробар кўпайган.