Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

2018 йилда Ўзбекистон аҳолиси қайси касалликлардан вафот этгани маълум бўлди

2018 йилда Ўзбекистон аҳолиси қайси касалликлардан вафот этгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси ўтган йилда Ўзбекистонда энг кўп ўлимга сабаб бўлган касалликлар ҳақида маълумот берди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ҳолати бўйича Ўзбекистонда 154,7 минг кишининг ўлими қайд этилган.

Вафот этганларнинг 60,3 фоизи қон айланиш тизим касалликларидан, 9,7 фоизи турли ўсимталардан, 6,5 фоизи бахтсиз ҳодисалардан, 5,6 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзоларидан, 4 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5 фоизи инфекцион касалликлардан ва қолган 12,4 фоизи бошқа касалликлар сабаб вафот этган.

Улар орасида 7,5 минг нафари бир ёшгача бўлган гўдаклар бўлган. Болаларнинг 60,5 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,8 фоизи нафас олиш аъзоларидаги нуқсонлардан, 11,7 фоизи туғма аномалиядан, 2,5 фоизи инфекцион касалликлардан, 2,3 фоизи бахтсиз ҳодисалардан, 0,7 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзоларидан, 5,5 фоизи бошқа касалликлардан вафот этишган.

Киритилди: 14:26 21.01.2019. Ўқилди: 1767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!