2004 йил 29 март куни Яккасарой тумани ИИБ профилактика инспектори 35 ёшли Мансур Турғунов шериги билан бирга тегишли ҳудудда хизмат олиб бораётган эди. Қушбеги кўчасида тўхтаб турган автомобиллардан бири уларнинг эътиборини тортди: машина ичидаги икки нафар эркаклар ўзларини ғалати тутишар, юзларини беркитмоқчи бўлишарди. Ходимлар уларнинг ёнига келиб, ҳужжатларни тақдим этишни сўрадилар. Автомобиль ичидагилардан бири қўлини чўнтагига тиқиб у ердан ҳужжат ўрнига... тўппончани олиб ўқ узди. М. Турғунов ўша жойнинг ўзида ҳаётдан кўз юмди, унинг шериги эса яраланди, ғаразгўйлар эса воқеа жойини тарк этишди. Шаҳар бўйлаб қидирув эълон қилинди.
Шу вақт давомида Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ профилактика инспекторлари лейтенантлар 26 ёшли Эркин Саидов ва 31 ёшли Муҳиддин Амоновлар хизмат машинасида ўзларига топширилган ҳудудни айланиб юрган эдилар. Гулсанам кўчасида улар бир шубҳали ҳолатга эътибор беришди: улар томон келаётган икки нафар эркаклар патруль машинасини кўриб дарахт ортига яшириндилар. Ходимлар мазкур фуқаролардан ҳужжатларини тақдим этишларини сўрамоқчи бўлиб улар томон юра бошладилар: ғаразгўйлар қочиб бўлмаслигини билиб ўқ уздилар. Отишма шовқини ён-атрофни саросимага солди, ғаразгўйлар шафқатсиз ва хавфли эканликлари аниқ эди.
Воқеа жойига ҳамкасблар Саидов ва Амоновлар келишганда, ходимларни оғир яраланган ҳолда топишди. Эркинни шифохонага олиб бориш вақтида у ҳаётдан кўз юмди, унинг шериги эса бир оз вақт ўтиб, жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмади.
Учта ўлим ва битта яраланиш ҳолати... ИИББ шахсий таркиби юрагини оғриқ ва газаб қийнарди. Ҳар бир ички ишлар органлари ходими жиноятчиларни топиб, уларни хавфсизлантиришни ўз бурчи деб билар эди. Кейинги кун тонгидаёқ уч нафар ходимнинг ҳаётига золим бўлган кишилар қўлга олиндилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 26 апрель кунидаги Фармонига биноан, Э. Саидов, М. Турғунов ва М. Амоновлар “Жасорат” медали билан вафотларидан кейин тақдирландилар. Ички ишлар органлари ходимлари юқори хавфларга қарамасдан жиноий ҳаракатларга қарши курашишда давом этмоқдалар.
