Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

19 ёшли теннисчи қиз Серена Уильямсни енгиб, US Open чемпиони бўлди

19 ёшли теннисчи қиз Серена Уильямсни енгиб, US Open чемпиони бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида US Open турнири финалида мазкур турнирнинг 6 карра ғолиби, 23 карра «Катта дубулға» туркумидаги турнирларда ғолиб чиққан америкалик тажрибали теннисчи Серена Уильямс 19 ёшли канадалик Бьянки Андреескуга сенсацион равишда мағлуб бўлди.

Бу 37 ёшли америкалик теннисчи учун «Катта дубулға» туркумидаги турнирлар финалларида қаторасига тўртинчи марта мағлуб бўлишидир. Унинг бу мағлубиятларининг барчаси 2018 йилда туғруқ таътилидан кортга қайтишидан кейин рўй берган. Бунга қадар у бутун фаолияти давомида «Катта дубулға» турнирларида жами 6 марта финални бой берганди.

Йил бошида кучли теннисчиларнинг 150 кишилик рўйхатига ҳам кирмаган канадалик теннисчи 6:3, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозониб, ўз фаолиятида илк марта «Катта дубулға» туркумидаги турнир ғолиби бўлди. Эътиборли жиҳати, ушбу ёш теннисчи  ўз фаолиятида асосий сеткада атиги 4та ўйин ўтказиб, титул соҳиби бўлган тарихдаги иккинчи теннисчи бўлди. Бунгача бундай натижа «Ролан Гаррос»-1990 турнирида Моника Селеш томонидан қайд этилганди.

US Open турнирининг 2019 йилдаги соврин жамғармаси 57 миллион долларни ташкил этади.

 

 

Киритилди: 16:12 08.09.2019. Ўқилди: 2389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!