Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

19 ёшли "Nexia" ҳайдовчиси йўловчининг умрига зомин бўлди

19 ёшли "Nexia" ҳайдовчиси йўловчининг умрига зомин бўлди

2021-йил 22-октябр куни тахминан соат 08:10 да Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида “Nexia-3” (давлат рақами 01 С 375 ЖБ) автомобилини бошқариб борган 2002-йилда туғилган Аъло В. қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб, натижада 1958-йилда туғилган Забихулла Х. бошқарувидаги “Спарк” (давлат рақами 10 М 858 ГА) автомобилига тўқнашган.
Тўқнашув натижасида етган шикастлар оқибатида “Spark” автомобили йўловчиси 1968-йилда туғилган Манзура Х. ҳаётдан кўз юмди. Марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилқмода.

Киритилди: 20:41 23.10.2021. Ўқилди: 2646 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!