Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

18 ёшли мусулмон икки нафар қизни олов исканжасидан қутқарди

18 ёшли мусулмон икки нафар қизни олов исканжасидан қутқарди

Қозоғистонда 18 ёшли Арман Бактибай кўпқаватли уйнинг ёнаётган хонадонидан икки нафар қизалоқни қутқарди, дея хабар беради Талдиқўрғон вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати.

Аниқланишича, кўпқаватли уйлардан бирининг иккинчи қаватида уяли алоқа телефони қувват олаётган симларнинг қисқа электр туташуви натижасида (ёнғин хавфсизлиги хизматининг хабарига кўра) ёнғин юзага келган. Эшиги ёпиқ хонадонда икки нафар, саккиз ва икки яшар қиз бўлган. Уларнинг ота-онаси бу вақтда ишда эди. Тутунни кўрган қизларнинг каттаси деразадан бақириб, ёрдамга чақира бошлаган. Унинг чақириғини университет талабаси Бактибай Арман эшитган ва газ трубаси орқали иккинчи қаватга тирмашиб чиқиб, деразадан икки нафар қизни қутқариб олган.

Вилоят маъмурияти Бактибайни кўрсатган жасорати ва эзгу иши учун мукофотлайдиган бўлди.

Manba: fitra.uz

Киритилди: 07:15 15.03.2019. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!