Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

18 ёшли «машъуқа» ошиғини 5000 долларга «туширмоқчи» бўлди

18 ёшли «машъуқа» ошиғини 5000 долларга «туширмоқчи» бўлди

Бухоро шаҳрилик 18 ёшли М.И. ўз хоҳиши билан анча вақтдан буён 26 ёшли,оилали бўлган Когон тумани фуқароси Р.С. билан ишқий муносабатда бўлиб келган.

Таъкидланишича, М.И. фуқаро Р.С. билан ўртасида бўлиб ўтадиган ишқий муносабат воқеаларини яширин равишда видеотасвирга олиб келган. Аввалига кичик миқдорда пул талаб қилиб келган М.И. кейинчалик унинг мол-мулкини ҳам товламачилик йўли билан талон-тарож қилишни кўзлаган. Видео тасвирларни Р.С.нинг яқин қариндошлари ва оиласига ошкор қилмаслиги эвазига 5000 АҚШ доллари беришини талаб қилган. Қўрқитган ва сиқувга олган.

Фуқаро Р.С. ҳолат юзасидан ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат юзасидан уюштирилган тезкор тадбирда М.И. 5000 АҚШ долларини Р.С.дан олаётган вақтида қўлга олинган.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:49. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!