Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

+18. Фарғонада эркак хотини ва 13 яшар ўғлини қасддан ўлдирди (ВИДЕО)

+18. Фарғонада эркак хотини ва 13 яшар ўғлини қасддан ўлдирди (ВИДЕО)

Фарғонадаги оилалардан бирида мудҳиш жиноят содир бўлди.

"Zo'r TV" каналининг "Bu kun" дастурида айтилишича, фожиага оилавий келишмовчилик, бир-бирини тушунмаслик сабаб бўлган. Фожиадан аввалроқ эркак машинасида бошқа бир машина билан тўқнашади. Жабрланган томон пул талаб қилиб келганида эса аёл эри билан жанжаллашади. Рўзғор ташвиши бўйнида қолганидан аламзада бўлган аёл эрини пичоқлаб ҳам қўяди.

Эркак жароҳатидан даволаниш учун уйидан 500 000 сўм пул олиб кетаётганида аёл яна жанжал кўтаради ва эрини ҳақорат қилади. Натижада жаҳлига эрк берган эр хотинини ва 13 яшар ўғлини шафқатсизларча ўлдиради.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди бу эркакка 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Киритилди: 16:39 21.01.2022. Ўқилди: 4849 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!