Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизатининг хабарига кўра, дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан пойтахтда 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:
1) Тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;
2) Тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шох кўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);
3) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шоҳ кўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача (“Жасорат” ҳайкали);
4) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шаров Рашидов шоҳ кўчасидан (“Жасорат” ҳайкали) Лабзак кўчасигача (“Анҳор-Локомотив” боғи).
"Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраймиз", – дейилади хабарда.