Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

17 ярим минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

17 ярим минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Э. фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни 17 500 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро З.Л.ни танишлари орқали Германия давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 5 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:31 24.06.2024. Ўқилди: 646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!