Украинанинг Черкас вилояти Уманск тумани Новий Город қишлоғида 16 ёшли қиз 43 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Эркак 15 декабрь куни ўз уйи ҳовлисида ўлик ҳолда топилган.
Суд-тиббий экспертиза унинг ўлими баданга оғир шикаст етказилиши натижасида содир бўлганлигини кўрсатди.
Маълум бўлишича, эркакни 16 ёшли қиз калтаклаган.
Қайд этилишича, гумонланувчи дугонасини кўргани келган ва у дугонасининг ўгай отаси билан жанжаллашиб қолган.
Қиз катта ёшли одамни қўллари, оёқлари ва ёғоч таёқлари билан урган. Етказилган жароҳатлар жабрланувчининг ўлимига олиб келди.
Қиз қилган ишига иқрор бўлди. У энди етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Судгача тергов давом этмоқда.