6 та давлатнинг 154 та ҳукуматга қаршли бўлмаган ташкилоти Евроиттифоқ раҳбариятига ҳамкорликда мактуб йўллади.
“Анадолу” тарқатган хабарга кўра, улар ўз хатида Исроилнинг мудофаа тизимини молиялаштиришни тўхтатишларини сўраган.
«Биз ЕИни Исроил мудофаа саноати компанияларини Евроиттифоқ дастурлари доирасидан чиқариб юборишга чақирамиз. Европаликларнинг тўлаган солиқлари Исроил компаниялари ҳам бўлган мудофаа саноатига йўналтирилмоқда. Юқоридаги молиявий кўмак натижасида яратилган технологиялар фуқаролар ҳимояси учун қўлланилиши зарур. Аммо улар ҳарбий мақсадлар йўлида хизмат қилмоқда», – дейилади мактубда.
Маълумотларга кўра, гап 177 миллиард долларлик ёрдам ҳақида кетмоқда.
Manba: azon.uz