Uzbekistan Airways 2020 йил 14 февралдан бошлаб йўловчилар диққатига учувчи ва борт кузатувчиларнинг янги формасини тақдим этади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгаришлар 15 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. Қизлар учун юбка, шим, блузкадан иборат бўлган, икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Пиджакнинг астари терракота рангида бўлиб, логотип тасвири туширилган.
Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати
Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасма ва икки хил рангдаги шарфлар киритилган. Блузка ва бўйинбоғдаги безаклар шарқона услубда яратилган. Қишки ёмғирпўш палтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга.
Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати
Эркак борт кузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кул рангдаги уч қисмли костюм кўринишида бўлиб, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.
Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати
Учувчилар учун костюмлар олдинги рангида қолдирилган. Брендли тугмалар ва эксклюзив галстуклар яратилди.
Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати
Қайд этилишича, мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган.
Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати
Лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этган. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш Туркиянинг Dress Best Uniforms компанияси томонидан амалга оширилган бўлиб, улар Turkish Airlines (partial), Fly Dubai, Албания Airlines, Flyas авиакомпаниялари билан иш олиб борган.