Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

15 йил ишламаган “Қорасув” чегара божхона пости қайта очилди

15 йил ишламаган “Қорасув” чегара божхона пости қайта очилди

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади, деб хабар бермоқда Давлат Божхона қўмитасининг ахборот хизмати.

Қайд этилишича, “Қорасув” чегара божхона пости 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлиб, бу ерда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Бу ердан кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин.

Постнинг очилиши қўшни давлат фуқаролари учун ҳам бир қатор қулайликларни юзага келтиради, дейилади хабарда.

Жумладан, Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидан Жалолобод вилоятига ўтиш учун шу вақтга қадар 120 км масофа босиб ўтилган бўлса, энди ушбу масофа 101 км.га қисқариб, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит тарзида 19 км ҳаракатланиш, кифоя.

Киритилди: 12:40 12.09.2024. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!