Британиянинг Каллстон-он-Халл шаҳрида яшовчи Жимми Физерстоун бир йил давомида Кеннинг қўғирчоғи – Барби куёвининг жонли нусхаси бўлиш учун 14 минг доллар сарфлади.
Унинг сўзларига кўра, 22 ёшли йигит лаблари ва ёноқларини ўзгартирган. Кейинчалик унинг режаларида – бурунни ўзгартириш бор.
Мақсадига эришиш учун британиялик 16 ёшида мактабни ташлаб, ишлай бошлади ва косметик воситалар учун пул тежашга киришди. Энди у реклама роликларида иштирок этмоқда.
“Мен ҳар доим оломондан ажралиб туришни истаганман. Агар қандай кўринишни исташимни тасвирлашим керак бўлса, бу Кен қўғирчоғи бўлар эди”, – дейди Физерстоун.
Шу билан бирга, тармоқ фойдаланувчилари унинг пластик жарроҳликни севишини танқид қилмоқдалар, аммо у, ҳамма нарсага қарамай, ўз реенкарнациясини давом эттириш ниятида.