Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида жорий йилнинг 13 март санасидан бошлаб «LOT Polish Airlines» авиакомпанияси томонидан йўлга қўйилаётган Варшава–Тошкент–Варшава ҳаво қатновига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотлар, Ўзбекистон–Польша ҳамкорлиги ҳолати ва истиқболлари, Янги Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги тарихий дўстлик алоқалари, ўтган йили юртимизга ташриф буюрган польшалик сайёҳлар сони 8 мингтани ташкил этгани ва ушбу кўрсатгични жорий йилда 25 мингга етказиш режалаштирилгани қайд этилди.