Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

12 ёшли қиз IELTS синовларидан 7 балл олди

12 ёшли қиз IELTS синовларидан 7 балл олди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 40-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Диёра Туйчиева 12 ёшида IELTS синовларидан 7 балл олди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Диёра инглиз тилини ўрганишни 8 ёшидан бошлаган. У инглиз тили грамматикасини кейинги 3 йил ичида ўзлаштирган. Устози Мадина Жалилованинг айтишича, шогирди билан ҳар куни 7 ёки 8 соат, баъзан 12 соатгача ишлаган.

"Диёра билан дастлаб инглиз тилида чиройли гапиришни, Basiс Listening материалларидан фойдаланишни машқ қилдик. У LASER A1, A2, B1, MINDSET Foundation китобларини қунт билан ўрганди. Сўзларни шунчаки ёдлаб олишни фойдаси йўқлигини, нутқда сўзларни фаол ишлатиш кераклигини тушунтирганман", — дейди устози Мадина Жалилова.

Диёра келажакда инглиз тили ўқитувчиси бўлишни мақсад қилган.

Киритилди: 18:16 04.10.2022. Ўқилди: 3979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!