“101” рақамли " Gentra". Унинг "қочоқлик" тарихи 10 та муддати ўтган маъмурий жарима билан бошланган. 10 та жарима, 10 та "қочоқлик" саҳифаси. У қонундан яширинишга, ўз "эркинлиги"ни сақлаб қолишга ҳаракат қилган.
Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тезкор қидирув бошланди. " Gentra"нинг "қочоқлик" тарихи ҳам шу ерда ўз ниҳоясига етди. У топилди.
"Қочоқлик"нинг охири жарима майдончасида бўлди. “101”рақамли " Gentra" ўз "эркинлиги"ни йўқотди, лекин қонун олдида жавобгарликка тортилди.
Жарималарни ўз вақтида тўлаш, "қочоқлик"дан сақланишни эслатиб қўяди.
Чунки, ҳар бир "қочоқлик"нинг охири жарима майдончасида бўлиши мумкин.