Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"10 кунда қайтараман": 13.400 АҚШ доллари "қулоғини ушлади"

"10 кунда қайтараман": 13.400 АҚШ доллари "қулоғини ушлади"

Тошлоқ тумани. 24 июнь куни Шерозий кўчасида яшовчи фуқаро Д.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг 02 июнь куни номаълум шахс яшаш уйига келиб унинг ишончига кириб, озиқ-овқат маҳсулотлари бизнесини бошлаётганлигини айтиб, 10 кунда қайтариш шарти билан жами 13.400 АҚШ доллари пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.Ф. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 18:41 05.07.2021. Ўқилди: 2582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!