Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“10-91” ишонч рақами нега ишламаяпти?

A A A
“10-91” ишонч рақами нега ишламаяпти?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “10-91” қисқа рақамига 2016 йил 9908 та мурожаат тушган ва қарийб 4 миллард сўмга яқин маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинган. 

2017 йил 13 947 та шундай марожаатлардан кейин 4 миллард 397 миллион сўм пул истеъмолчиларга қайтарилган. 

Жорий йилнинг ярим йиллигида эса 6 713 та ариза келиб тушиб, 4 миллиардга яқин маблағ қайта ҳисоб қитоб қилинди. 

Жамиятга ана шундай улкан нафи тегаётган “10-91” қисқа ишонч рақами айни кунда негадир ишламай қолди. Агар ушбу рақмани терсангиз, операторнинг рисоладагидек жавобини эшитасиз. Чиройли овоз Сизни алоқада қолишингизни, тез орада мутахассис билан боғланишингиз мумкинлигини айтса-да, ҳеч ким алоқага чиқмай қўйди. Бу тўсиқми ёки техник носозлик?

ЎзА

Киритилди: 12:04 21.09.2018. Ўқилди: 1609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар