Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

1 январдан пенсия миқдори ошади

1 январдан пенсия миқдори ошади

Бу бўйича тегишли Қонунга ўзгартиш киритилди. Унга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. (Илгари 10 баравари эди).

Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

Киритилди: 19:17 20.09.2022. Ўқилди: 4856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!