Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

1 миллиард 674 миллионлик дорилар оловга ташланди

1 миллиард 674 миллионлик дорилар оловга ташланди

Фарғона туманида аҳоли саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган катта миқдордаги дори воситалари Мажбурий ижро бюроси томонидан йўқ қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг ижро ҳужжатлари асосида МИБ Фарғона туман бўлими давлат ижрочилари томонидан текширишдан қолган ҳамда муомалага чиқарилиши мумкин бўлмаган дори воситаларини йўқ қилиш бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Хусусан:

🔹 Ашёвий далил сифатида олинган 990 дона “Тропикамид 10 мл” дори воситаси;

🔹 Умумий қиймати 1 миллиард 674 миллион 448 минг сўм бўлган 29 минг 251 дона муддати ўтган турли хил тиббий дори воситалари.

Қонун талабларига мувофиқ, мазкур дори воситалари тегишли ташкилотлар ва масъуллар иштирокида Фарғона туманидаги махсус утилизация майдонида ёқиш усули орқали йўқ қилинди.

Баъзилар учун оддий қути, ампула ёки дори бўлиб кўринган бу воситаларнинг ноқонуний равишда муомалага қайтиши инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин эди. Шу боис суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш билан бир қаторда аҳоли хавфсизлигини муҳофаза қилиш ҳам давлат ижрочиларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Натижада ижро ҳужжатлари тўлиқ бажарилиб, қарийб 1 миллиард 700 миллион сўмлик дори воситалари қонун доирасида муомаладан чиқарилди.

Қонун ижроси таъминланди. Саломатликка таҳдид солувчи воситалар эса оловда кулга айлантирилди.

Киритилди: Бугун 18:01. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!