Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нигерияда “қора жума” атамаси тақиқланди

Нигерияда “қора жума” атамаси тақиқланди

“Оммавий ахборот воситалари ҳамда дўконларда "Қора жума" атамаси ишлатилмаслиги керак”, дея огоҳлантирди Нигерия шимолидаги Кано штати исломий полицияси, деб хабар бермоқда “BBC”.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фикрига кўра, "Қора жума" атамаси мусулмонлар учун ҳақоратли, зеро, жума ҳафтанинг муқаддас кунидир.

"Шуни эсда тутингки, полиция ҳар қандай ахлоқсиз ҳаракатларни назорат қилиш ва олдини олиш учун, шунингдек, давлатда тинчлик, тотувлик ва барқарорликни сақлаш учун ёнимизда бўлади", дейилади “Cool FM” радиостанциясига юборилган хатлардан бирида.

“BBC” ушбу тавсияни бузганлар қандай жазоланиши аниқ эмаслигини таъкидламоқда.

Киритилди: 22:00 30.11.2020. Ўқилди: 1951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!