Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ким Чен Ин йиғлаб, кечирим сўради

Ким Чен Ин йиғлаб, кечирим сўради

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳарбий техника парадида мамлакат фуқароларидан кечирим сўради ва йиғлаб юборди, деб хабар бермоқда “The Korea Times”.

Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин Шимолий Корея халқининг юқори ишончига қарамай, унга билдирилган умидларни тўлиқ оқлай олмаслигини таъкидлаган.

"Менга буюк шахслар Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг ишини давом эттирган ҳолда ушбу мамлакатни бошқаришдек катта масъулият юкланган бўлса-да, менинг ҳаракатларим ва самимийлигим фуқароларимизни ҳаётдаги қийинчиликлардан халос қилиш учун етарли бўлмади. Мен жуда афсусдаман", дея таъкидлаган раҳбар ва кўзойнагини ечиб, кўз ёшларини артган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, КХДР раҳбарининг ўз ҳис-туйғуларини намойиш этиши унинг раҳмдил ва глобал лидер эканлигини кўрсатишга қаратилган.

Киритилди: 22:12 12.10.2020. Ўқилди: 9301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!