Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украинада оилавий зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар сони 40 фоизга ошди

Украинада оилавий зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар сони 40 фоизга ошди

Украинада, биринчи олти ойда, оилавий зўравонлик ҳақидаги хабарлар сони 40 фоизга ошди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Екатерина Павличенко брифингда маълум қилди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг биринчи олти ойида полицияга оилавий зўравонлик тўғрисида 101 мингдан ортиқ хабар келиб тушган.

“Карантин даврида оилавий зўравонлик мавзуси янада долзарб бўлиб қолди, чунки одамлар доимий равишда уйда – ёпиқ ҳудудда бўлишди. Шунга қарамай, Миллий полиция карантин даврида оилавий зўравонликлар билан боғлиқ "102" рақамига қилинган қўнғироқлар бундай кескин ўсмаганлиги қайд этмоқда”, дейди Паличенко.

Унинг сўзларига кўра, оилавий зўравонлик ҳақидаги хабарларнинг кўпайиши одамларнинг бу тажовузнинг намоён бўлишидан эндиликда кўпроқ хабардор бўлаётганликлари ва яхшироқ жавоб бераётганликлари билан боғлиқ.

Киритилди: 22:47 07.08.2020. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!