Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байрут фожиаси: Бомба портлатилган бўлиши мумкин...

Байрут фожиаси: Бомба портлатилган бўлиши мумкин...

Ливан Президенти Мишель Наим Аун 4 август куни Байрут портида содир бўлган кучли портлаш сабаби ҳали аниқланмаганлигини маълум қилди.

"Ташқи кучларнинг иштироки, ракета ёки бомба ишлатилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қарашлар эса истисно қилинмаяпти", дея таъкидлаган Ливан президенти.

Аввалроқ, Байрутда юз берган портлашга портда сақланган селитра сабаб бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Фожиа натижасида 150 дан ортиқ одам портлаш қурбонига айланди, яна 5 мингга яқин киши жароҳат олди.

Киритилди: 21:36 07.08.2020. Ўқилди: 4839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!