Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қайси давлат ўзбекистонликларга ўз ҳудудига карантинсиз киришга рухсат берди?

Қайси давлат ўзбекистонликларга ўз ҳудудига карантинсиз киришга рухсат берди?

Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Бу ҳақда АТОР хабар бермоқда.

Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Найробига кириб келган сайёҳларнинг барчасини иссиғи ўлчанади, ва COVID-19 белгилари аниқланмаганида, улар ўз таътилларини эркин давом эттиришлари мумкин бўлади. Агар туристда тест натижалари бўлмаса, ортга қайтиб кетиш ёки ўз ҳисобидан икки ҳафталик карантинни ўтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси аниқлангач, 2020 йил 16 мартдан эътиборан дунёнинг барча мамлакатлари билан авиа- ва автомобиль-қатновларини тўхтатди. 30 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

 

Киритилди: 15:34 07.08.2020. Ўқилди: 6854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!